Асосий мазмунга ўтиш

Роналду 37-марта пенальтини уролмади ва энг ёмон ўйнаган уч футболчидан бири бўлди

«Ан-Наср» Саудия Арабистони чемпионатининг навбатдаги турида «Неом»га қарши ўйинда ғалабани жуда қийинлик билан қўлга киритди. Қоғозда рақиб аниқ заифроқ кўринса-да, майдонда ҳаммасини яна бир бор Жоау Фелиш ҳал қилди. Ҳозирча Саудия Арабистони чемпионатида энг яхши ўйинчи сифатида тилга олинаётган португалиялик яна жамоасини қутқарди. Унинг Европани бунчалик эрта тарк этгани ҳақиқатан ҳам афсусли туюлади.

Фелиш жамоани елкасида кўтариб юрган бир пайтда, бошқа етакчилар унга муносиб ёрдам бера олмаяпти. Айниқса, энг катта тажрибали футболчи кутилган даражада ўйнамади. Айниқса, Криштиану Роналдунинг 11 метрлик нуқтадан берган зарбаси дарвоза тўғри бормагани кўпчиликни ҳайрон қолдирди. 

Статистик маълумотларга кўра, Роналду бутун карьераси давомида 220 маротаба пенальти тепди ва шундан 183 марта гол урган. 37 та зарбаси эса муваффақиятсиз якунланган. 

«Ан-Наср»нинг қайси ўйинчилари ўз майдонидаги ўйинни заиф ўтказиб, деярли очко йўқотишга сабабчи бўлишлари мумкин эди? 

«Евро-футбол.ру» нашри Энжа Постекоглу шогирдларига субъектив баҳолар қўйди: ўйин бошидаги старт баҳоси – 6, максимал кўрсаткич – 10.

«НЕОМ»ГА ҚАРШИ ЎЙИНДА «АЛ-НАСР» ТАРКИБИДАГИ ЭНГ ЗАИФ УЧ ФУТБОЛЧИ

КРИШТИАНУ РОНАЛДУ – 3,0. Роналдунинг карьерасидаги мингинчи голга фақат 19 та гол қолган, аммо бу сафар у рекордига яқинлаша олмади. Аксинча, бир нечта қулай вазиятларни йўқотиб юборди. Криштиану пенальтини аниқ теполмади – тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

Иккинчи бўлимда эса унда янада қулайроқ имконият пайдо бўлди: Мане узатмасидан сўнг Роналдунинг олдида бутун дарвоза очиқ эди, аммо у беш метрдан ҳам аниқ йўл топа олмади. Кутилаётган голлар статистикасига кўра, КриРо камида икки гол уриши керак эди, аммо натижада бирортасини ҳам амалга оширмади.

САДИО МАНЕ – 4,0. «Ал-Наср»нинг яна бир юлдузи ҳам бу ўйинни омадсиз ўтказди. Криштиану Роналдуга берган ўша аниқ паси Мане учун деярли ягона муваффақиятли ҳаракат бўлиб қолди. Садио чап қанотда дриблинг орқали хавфли рейдлар қила олмади, умумий ҳолатида ҳам чарчоқ ва вазминлик сезилиб турди.

Иккита узатмаси манзилга етмади, икки марта қоида бузди, якка курашларда эса саккизта тўқнашувдан фақат учтасида ғолиб чиқди.

АБДУЛИЛОҲ АЛ-АМРИ – 4,0. Муаммолар фақат ҳужумда эмас, ҳимояда ҳам кўзга ташланди. Ляказетт ва Бенрахма кўпинча Ал-Амри назоратидан осон қутулиб, марказ орқали хавфли ҳужумлар уюштиришди. Масалан, 5-дақиқада Александр айнан Ал-Амри назоратидан чиқиб кетиб, ҳисобни очиши керак эди.

Ал-Амрига бундай даражадаги ҳужумчиларга қарши ўйнаш учун тажриба ва маҳорат етишмаётгани яққол кўринди. У бир марта жуда ноаниқ пас билан рақибга голли вазият яратиб берди, яна бир эпизодда эса позицияни қўпол равишда йўқотиб қўйди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ