
“Рома” катта трансферга тайёрми?
“Милан” раҳбарияти келаси мавсум олдидан таркибини кучайтириш учун “Рома”дан Николо Дзаньолони олмоқчи.
Аслида римликлар ҳужумкор футболчини 55-60 миллион еврога сотиб юборишга қарши эмас. Лекин миланликлар учун бу сумма қимматлик қиляпти. Шу боис, А Серия чемпиони Жозе Моуриньо ихтиёрига футболчилардан бирини жўнатишни режалаштирмоқда.
Маълумотларга кўра, “Милан” вакиллари “Рома”га 22 ёшли ярим ҳимоячи Томмазо Побегани олишни таклиф қиляпти. Бу футболчи ўтган мавсумда ижара асосида “Торино” шарафини ҳимоя қилди.
Побега якунланган мавсумда 33 та учрашувда қатнашиб, тўртта гол уришга эришди. Италия терма жамоасининг бу ўйинчиси 16 миллион еврога баҳоланган.
Фикрлар