"Рома" ҳимоячиси "Галатасарой"ни қизиқтириб қўйди

  • 5 январь, 2020, 12:04
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Рома” клуби марказий ҳимоячиси Йилдирим Четин яна ўз ватанига қайтиши мумкин.

Tecno

Италиялик журналист Николо Скиранинг ўз твиттер саҳифасида ёзишича 23 ёшли Туркия терма жамоаси аъзосига “Галатасарой” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Гап шундаки, истанбулликлар дастлаб “Сампдория” ҳимоячиси Жейсон Мурильони сотиб олишмоқчи эди. Бироқ, бу борада рад жавобини олишгач айнан Четин номзодига тўхталишган.

Маълумот учун, Четин жорий мавсум “Рома” сафида А Серияда 4 та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!