"Рома" 34 ёшли Коларовга янги шартнома таклиф қилмоқда

  • 25 декабрь, 2019, 12:18
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Римнинг “Рома” клуби мавсум сўнггида шартномаси якунланадиган ҳимоячи Александр Коларов билан шартномани узайтириш бўйича ишлар олиб бормоқда.

Tecno

Берилган маълумотларга қараганда “бўрилар” 34 ёшли сербиялик футболчига “1+1” кўринишида шартнома таклиф қилишмоқда. Бироқ, Коларовнинг маоши ўзгармасдан қолади, яъни йилига 3 млн евро.

Бундан ташқари “Рома” раҳбарияти Коларовга фаолиятини якунлагач клуб тузилмасида иш таклиф қилишга ҳам тайёр.

Маълумот учун, Коларов жорий мавсум “Рома” сафида жами 22 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!