
Родригонинг трансфери барбод бўлди
“Реал”нинг универсал ҳужумчиси Родриго Гоэснинг Мадриддаги келажаги мавсум бўлиб тургани учун айрим гранд клублар бразилиялик футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда.
Хусусан,Англия Премьер-лигаси чемпионлигига эриша олмаётган “Арсенал” ана шу мақсадга эришиш учун Родригони олишга уриниб кўрди.
Football Insider нашрининг маълум қилишича, Родригонинг ўзи бу ёз “Арсенал”га ўтишни истамаган. Бразилиялик футболчи аввалига янги бош мураббий Хаби Алонсонинг ишончини қозониш учун асосий таркибга киришга ҳаракат қилиб кўрмоқчи.
Родриго ўтган мавсум Карло Анчелотти томонидан ўзига ажратилган ўйин вақтидан норози бўлди. У жами 51 та учрашувда қатнашиб, 14 та гол ва 10 та ассист қайд этди.
Родриго “Реал”га Жуд Беллингем ва Килиан Мбаппе олиб келинганидан кейин унга асосий роллар берилмаяпти ва футболчи иккинчи планга ўтиб қолди.
Фикрлар