Ривалдо: 70 фоиз "Барселона" мухлиси Неймарнинг қайтишини хоҳламайди, лекин...

  • 20 июнь, 2019, 23:09
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Барселона” клуби собиқ ҳужумчиси Ривалдо ПСЖ форвади Неймарнинг яна каталонияликлар сафига қайтиши борасида тарқалган хабарларга муносабат билдириб ўтди.

“Бу қайтиш “Барселона” учун ҳам, Неймар учун ҳам фойдали бўлар эди. У бу ерда яна дунёнинг энг зўр футболчиси бўлиш учун имкониятга эга бўлади.

Мухлисларнинг бунга қандай муносабатда бўлишини тахмин қилиш мумкин. Менимча уларнинг 70 фоизи Неймарни қайтишини хоҳлашмайди, аммо “Реал” устидан ғалабалар қозонилса ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқилса, улар барчасини унутишади”, - дейди бразилиялик футбол афсонаси.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ПСЖ сафига 2017 йил айнан “Барселона”дан кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!