Рейс: "Манчестер Сити"га ўтишим жуда тез содир бўлган эди"
Бразилиялик ҳимоячи Витор Рейс "Манчестер Сити"га трансфери ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Ҳаммаси жуда тез содир бўлди. "Манчестер Сити" таклиф билан чиққанида мен жуда хурсанд бўлдим. Оилам менга жуда катта ёрдам берди ва мен бу вазиятни яхши қабул қилдим", — деди Рейс "Sky Blues" нашрига.
Маълумот ўрнида, ўтган ёзда ҳимоячи деярли ўйин амалиётига эга бўлмагани сабабли манчестерликлардан "Жирона"га ижара асосида йўл олган. Каталония клуби сафида у Испания чемпионатида 7 та учрашувда майдонга тушган, аммо ҳозирча гол ёки голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўймади.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил бошида "шаҳарликлар" 19 ёшли футболчи учун деярли 40 миллион евро тўлашган эди.



Фикрлар