
Рейн-Рур-2025: Ўзбекистон делегацияси Универсиадалардаги энг яхши натижасини янгилади!
Германияда ўтаётган Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ўзининг энг яхши натижасини қайд этди. Таэквондо WТ бўйича аралаш жамоавий беллашувда ҳамюртларимиз олтин медалга сазовор бўлишди.
Мисрга қарши кечган муросасиз баҳсда юртдошларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Беллашувларда Диёрахон Азизова, Мадина Мирабзалова, Шоҳжаҳон Каримбоев ҳамда Нажмиддин Қосимҳожиев жамоамиз шарафини ҳимоя қилишди. Қайд этиш жоиз, спортчиларимиз шу пайтгача Универсиада ўйинларида 3 та олтин медалга эга чиқмаган эди.
Фикрлар