Рэшфорд “Манчестер Юнайтед”дан кейин қаерда тўп тепишини айтди

  • 23 май, 2021, 19:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед”нинг етакчи футболчиларидан Маркус Рэшфорд вақти келиб, клубни тарк этиши ва ўшанда қайси жамоага боришини айтди.

Tecno

- “Манчестер Юнайтед”дан кетаманми? Мен ҳеч қачон бундай бўлмайди, демаганман. Мен “Реал” ва “Барселона” мухлисиман. Бу жамоаларда доим зўр ижрочилар бўлган ва улар жуда чиройли футбол намойиш этади, - деди Рэшфорд.

Рэшфорд жорий мавсумда Англия премьер-лигасида 37 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасига 11 та гол урди.

Бундан ташқари, ёш футболчи коронавирус пандемияси даврида болаларни қўллаб-қувватлаш учун турли ижтимоий акциялар ўтказиши билан ҳам ҳурмат қозонган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!