Рэшфорд жаҳон чемпионатига бормаслиги мумкин

  • 9 март, 2022, 16:17
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Англия терма жамоасидаги ўрнини йўқотиши мумкин.

Tecno

Англия терма жамоаси март ойида иккита ўртоқлик ўйини ўтказади ва МЮ ҳужумчиси катта эҳтимол ушбу ўйинларга таклиф қилинмайди.

Жорий мавсумда Рэшфорд “Манчестер Юнайтед”нинг асосий таркибидан мустаҳкам ўрин эгалламади. У охирги 11 ўйинда у фақат 2 марта асосий таркибда майдонга тушди.

ESPN хабарига кўра, Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт фақат ўз клубларида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиб турган футболчиларни чақириши мумкин.

Агар Рэшфорд июнь ва сентябрь ойларидаги ўйинларда терма жамоага қайтмаса, Қатарда бўлиб ўтадиган “ЖЧ-2022”да иштирок этмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!