“Реал” янги юлдузини қачон таништириши маълум бўлди

  • 09 Jun 13:59
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” янги ўйинчиси Трент Александер-Арнольдни мухлисларга таништириш учун тақдимот маросими ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.

Tecno

AS нашрининг маълум қилишича, “Қироллик клуби” Англия терма жамоаси ҳимоячисини 11 июнь куни “Сантьяго Бернабеу”да футбол жамоатчилигига таништиради.

Аслида Трентнинг “Ливерпуль” билан шартномаси 30 июнгача давом этиши керак эди. Бироқ “Реал” бу ҳимоячини 15 июнда бошланадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига жалб қилиш учун трансферни тезлаштирди.

Амалда мадридликлар ва англиялик футболчи ўртасидаги шартнома 1 июндан куч кирди.

Александер-Арнольд “Ливерпуль” тарбияланувчиси ҳисобланади ва ушбу жамоа асосий таркибида 2016 йилдан бери ўйнаб келаётган эди.

Comments

You must be logged in to commet!