
"Реал" ўз юлдузи ўрнига АПЛдан футболчи олади
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш ҳақида ўйламоқда.
"Қаймоқранглилар" ёши тобора ўтиб бораётган Каземирога ўринбосар излаяпти. "Naija" манбаси тарқатган хабарда айтилишича, "Лестер" футболчиси Уилфред Ндиди фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.
Нигериялик ярим ҳимоячи "тулкилар" сафида 2017 йилдан бери ҳаракат қилиб келади. У миллий терма жамоа сафида 47 бор майдонга тушган.
Жорий мавсум 24 ёшли хавбек "Лестер" либосида 17 ўйин ўтказди ва 1 та гол урди. Унинг трансфер суммаси 60 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар