
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси билан хайрлашди
Мадриднинг "Реал" клуби ўзининг расмий сайтида эълон жойлаштирди. Унда айтилишича ярим ҳимоячи Марио Мартин клубни тарк этди. 2026 йилнинг 30 июнига қадар Мартин "Хетафе" сафида ижара ҳуқуқи бўйича клублар келишувга эришди.
Марио Мартин "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. 2024/2025 йилги мавсумда ярим ҳимоячи бошқа клуб - "Валядолид"да ижара асосида ўйнади.
Нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари 21 ёшли Мартинни 1,5 миллион еврога баҳоламоқда.
"Реал"нинг асосий жамоаси сафида Марио Мартин 4 та ўйинни самарасиз ўтказишга улгурди.
Ла Лиганинг навбатдаги мавсуми 1-турида "Хетафе" "Селта"га қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар