
"Реал" Гонсало Гарсия билан шартномани узайтирди
Мадриднинг "Реал" клуби 21 ёшли ҳужумчи Гонсало Гарсия билан янги шартнома имзолади. Янги келишув 2030 йил 30 июнигача амал қилади ва унда футболчининг тўлиқ шартли қиймати 1 миллиард евро этиб белгилангани хабар қилинган.
Гарсия 2014 йил 10 ёшида "Реал" академиясига қўшилган ва кейинги ўн йилни клубнинг ёшлар тизимида ўтказди. Сўнгги икки мавсумни у "Кастилья" сафида ўтказган.
Испан футболчиси 2023 йил ноябрида "Реал" асосий таркибида дебют қилган бўлиб, энди у доимий равишда биринчи жамоа аъзоси сифатида ҳаракат қилади.
Фикрлар