“Реал” футболчиси катта таклифларни қабул қилмади

  • 04 Jul 15:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” ҳужумкор футболчиси Браим Диас фаолиятини Мадрид клубида давом эттириш бўйича якуний қарорга келди.

Tecno

“Қироллик клуби” келаси мавсум Килиан Мбаппе ва Эндрикни асосий таркибда ўйнатмоқчи. Бироқ Браим Диас рақобатдан чўчимаслигини билдирди.

24 ёшли футболчига Англия, Италия ва Саудия Арабистонидан катта таклифлар бўлаётганди. Лекин Диас келаси мавсум ҳам мураббийлар штаби унга етарли даражада ўйин вақти ажратишига ишоняпти.

Марокашлик футболчи якунланган мавсумда барча турнирларда 44 та учрашувда иштирок этиб, жами 12 та гол ва 9 та ассист муаллифи бўлди. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ярмига қадар давом этади.

Comments

You must be logged in to commet!