"Реал" футболчиси билан узоқ йиллик шартнома имзолаш арафасида

  • 14 Jun 14:48
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби ёш ҳимоячи Рауль Асенсио билан ҳамкорликни давом эттиради. Бу ҳақда "Cope" нашри хабар берди.

Tecno

Маълумотларга кўра, "қироллик клуби" 22 ёшли футболчи билан шартномани 2031 йилгача узайтиришни режалаштирган. Янги келишувда 100 миллион евролик тўлов белгиланади. Шунингдек, Асенсионинг маоши ҳам оширилади. Шартномани узайтирилишига асосий сабаб, футболчининг бу мавсум муҳим беллашувлардаги ишончли ҳаракатлари, деб келтирилмоқда. 

Рауль "қаймоқранглилар" сафида қолиш учун "Челси", ПСЖ ва "Милан" каби гранд жамоаларнинг таклифини рад этган, деб хабар бермоқда "Окдиаро" нашри.

Асенсио ўтган мавсум Ла Лигада 23 та ўйинда иштирок этиб, 1 та голли пас берди ва 3 марта огоҳлантирилди. У янги мавсумда бўлиб ўтадиган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида "Реал" шарафини ҳимоя қилади.

Comments

You must be logged in to commet!