
“Реал” “Барса”нинг нишонини урмоқчи
“Реал” мутасаддилари “Аякс” ҳимоячиси Нуссер Мазрауини Мадридга олиб келиш ҳаракатини бошлаб юборди. Марокашлик футболчи мадридликларнинг ашаддий рақиби “Барселона” нишонида турибди. Каталонияликлар анчадан бери уни ўз сафига чорламоқда.
Мазрауининг амстердамликлар билан амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади. Шу боис, унинг харидорлари кўпайиб бормоқда.
Яқинда “Барселона” ҳимоячи билан келишувга эришгани ҳақида хабар тарқатилган эди. Бироқ, Мазрауининг ўзи буни рад этди. Шундан сўнг, курашга “Реал” ҳам қўшилди.
Таъкидлаш лозимки, 24 ёшли африкалик ўйинчига “Рома”, “Бавария” ва “Боруссия Д” ҳам қизиқиш билдирган.
Фикрлар