"Реал" Альваро Каррерас трансферини тезроқ якунламоқчи

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" аллақачон 22 ёшли ҳимоячи билан келишувга эришган. Испания клуби 2 июнь куни бошланадиган машғулотларидан олдин испаниялик футболчи билан шарнома имзоламоқчи ва тезроқ жамоада кўришни истамоқда. 
 
"Қаймоқранглилар" ўз тарбияланувчисини 15 июнь куни бошланадиган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўйнаши учун имкор қадар транферни тезроқ якунламоқчи. Бу эса "Бенфика" билан музокараларни қийинлаштирмоқда. 
 
"Қиролик клуби" футболчини нархи пасайишига умид қилганди. Лекин "бургутлар" ҳимоячи учун мадридликлардан 50 миллион евро товон пули талаб қилмоқда. "Marca" нашрининг таъкидлашича, "Реал" келишувни тезроқ ҳал қилиш учун қўшимча пул тўлашга тайёр. Маълум бўлишича, бу ҳам бир неча кунда ҳал бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас. 
 
Эслатиб ўтамиз, Альваро Португалия чемпионатининг 2024/25 йилги мавсумида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг Transfermarkt порталидаги нархи 22 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!