Расман! Ханчжоу-2022 Осиё ва Параосиё ўйинлари номаълум муддатга қолдирилди

  • 06 May 12:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Olimpics
CHERY AUTO

Жорий йилнинг кузида Ханчжоуда бўлиб ўтиши керак бўлган Осиё ва Параосиё ўйинлари номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда мусобақанинг ташкилий қўмитаси маълум қилган, дея хабар бермоқда france24.

Tecno

Мусобақанинг кечиктирилиши билан боғлиқ ҳеч қандай сабаб айтилмаган, аммо Хитой коронавирус пандемиянинг дастлабки кунларидан бери ушбу касалликни бартараф этиш учун жиддий курашмоқда.

Осиё ва Параосиё ўйинларинигг янги саналари “кейинроқ эълон қилинади”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, мусобақа мезбони ҳисобланган Ханчжоу Хитойнинг энг йирик шаҳри - Шанхай яқинида жойлашган. Шанхайда эса коронавирус билан боғлиқ сабаблар билан яқинда бир ҳафталик карантин жорий этилган эди.

Айтиш керакки, ташкилотчилар жорий йил Пекинда бўлиб ўтган қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг муваффақиятли тажрибасидан сабоқ олган ҳолда Осиё ва Параосиё ўйинларини ҳам ана шу режа асосида ўтказишни режалаштираётганликларини маълум қилишган эди.

Comments

You must be logged in to commet!