Расман! "Нефтчи"да хорижлик мураббий иш бошлади

CHERY AUTO

Мураббийлар штабини хорижлик мутахассислар билан мустаҳкамлаш йўлидан бораётган "Нефтчи" клуби раҳбарияти сербиялик тажрибали мураббий Милан Чирич билан шартнома имзолади.

Tecno

Жамоада жисмоний тарбия мураббийи сифатида иш олиб борадиган бу мутахассис футболчилик фаолиятини Сербиянинг "Радницкий Пирот" клубида бошлаган. Сўнгра фаолиятини "Обилич" жамоасида давом эттирган. 2010 йилда жароҳат туфайли футболчилик фаолиятини якунлаб, мураббийлик тажрибасини ўрганишга киришди. Шу соҳада иш бошлаб, ўз юртидан ташқари Болгариянинг ЦСКА, "Лудогорец", Хитойнинг "Дунджин Шаньян", "Гуаньлянь Дунгуань" ва Уммоннинг "Ал-Сувайх" каби таниқли клубларида фаолият юритиб, бу соҳада меҳнатсевар, маҳоратли ва ижодкор мутахассис сифатида шуҳрат қозонди.

"Нефтчи" клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!