
Расман! "Навбаҳор"нинг россиялик легионери жамоани тарк этди
“Навбаҳор”нинг россиялик ярим ҳимоячиси Павел Голишев клуб раҳбарияти билан келишган ҳолда, икки томонлама келишув асосида жамоани тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Голишев Coca Cola Суперлига доирасида “лочинлар” таркибида 9 та ўйин ўтказиб, умумий ҳисобда майдонда 278 дақиқа тўп сурди.
Павел фаолияти давомида Россиянинг “Москва” (Москва, 2005-2009 йиллар), “Спартак” (Москва, 2010 йилнинг 1-давраси), “Алания” (Владикавказ, 2010 йилнинг 2-давраси), “Томь” (Томск, 2011, 2012-2015, 2016-2017 йиллар), “Тосно” (Тосно, 2015 йилнинг 2-давраси), “Крилья Советов” (Самара, 2017 йилнинг 2-давраси), “Балтика” (Калининград, 2018 йилнинг 1-давраси), “Луч” (Владивосток, 2018 йилнинг 2-давраси), “Нижний Новгород” (Нижний Новгород, 2019 йил) клубларида тўп сурган. Жорий мавсумда эса “Навбаҳор”га таклиф этилганди.
Фикрлар