Расман! “Насаф” собиқ футболчисини клубга қайтарди

CHERY AUTO

Суҳроб Нуруллоев “Насаф”га қайтди, деб хабар бермоқда клубнинг матбуот хизмати. 
 
Янги мавсум олдидан "аждарлар" кундан-кунга жамоа таркибини кучайтирмоқда. Шу сабабли, яна бир собиқ футболчи ҳисобланган Суҳроб Нуруллоев ортга қайтарилди. 
 
Ўтган мавсумда Малайзиянинг "Кедаҳ Дарул Оман" жамоасида ҳаракат қилган ҳавбек янги мавсумни Суперлигада ўтказади. Нуруллоев 2021-2023-йилларда “Насаф” шарафини ҳимоя қилиб, клуб таркибида 3 марта Ўзбекистон Кубоги ва бир марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритган. Суҳроб собиқ жамоаси билан 1 йиллик келишувга эришди.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!