
Расман! Канте "Ал-Иттиҳод" футболчиси. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум
Расман Канте "Ал-Иттиҳод" футболчиси сифатида эълон қилинди. Унинг клуб билан тузган шартномаси йилгача 2027 йилгача амал қилади ва маош йилига 100 миллион қилиб, белгиланди. Франциялик ярим ҳимоячи янги жамоасида 7-рақамда тўп тепади.
Канте янги клубига эркин агент сифатида ўтади, чунки унинг "аристократлар" билан шартномаси шу ой охиригача ҳисобланган.
Нголо ўтган мавсум "Челси" сафида барча мусобақаларда тўққизта ўйинда майдонга тушди. У жароҳат туфайли мавсумнинг кўп қисмини ўтказиб юборди.
Фикрлар