Расман! "Аталанта" юлдузи "Интер"га ўтди

  • 26 январь, 2022, 20:53
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Аталанта" аъзоси Робин Госенс "Интер" футболчисига айланди. Миланликлар германиялик иқтидорни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олгани айтилмоқда.

Tecno

Ушбу трансфер учун "нерадзуррилар" турли бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда 25 миллион сарфлади. Ҳимоячи январдаёқ янги клуби сафига бориб қўшилади, дея хабар бермоқда Фабрицио Романо.

Маълумот учун, Робин Госенс жорий мавсум А Серия доирасидаги 6 та ўйинда 1 гол ва 1 ассист қайд этган.  

"Transfermarkt" порталида футболчининг баҳоси 35 миллион евро этиб белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!