Асосий мазмунга ўтиш

Қиличбозлик. Самира Шокирова Жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 1

2-ўрин италиялик Мариелла Виалега насиб этди

Ёш саблячиларимизнинг Жаҳон кубоги босқичларидаги муваффақиятли иштироки давом этади. Грузиянинг Тбилиси шаҳрида кечаётган қизлар ўртасидаги беллашувларда терма жамоамиз аъзоси Самира Шокирова барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Сабля бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги

Тбилиси, Грузия
1-ўрин: Самира Шокирова
2-ўрин: Мариелла Виале (Италия)
3-ўрин: Жанет Коваш (Венгрия)
3-ўрин: Александра Михайлова (Нейтрал спортчи)

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ