"Қария" ҳимоячи яна бир мавсум "Челси"да қолмоқчи

  • 23 март, 2021, 22:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Челси" ҳимоячиси Тьяго Силва Лондон клуби билан шартномасини узайтирмоқчи. Бу ҳақда Daily Express нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбанинг ёзишича, 36 ёшли бразилиялик футболчи “аристократлар” сафида яна 1 йил ўйнашни режалаштирмоқда. Айтиш керакки, Силванинг шартномасига кўра, унинг “Челси” билан амалдаги шартномаси томонлар розилиги билан яна 1 йилга узайтирилиши мумкин.

Тьяго Силва жорий мавсум “Челси” сафида 21 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!