ПСЖ "Валенсия"нинг инқирозидан фойдаланиб қолмоқчи

CHERY AUTO

ПСЖ клуби "Валенсия"нинг марказий ярим ҳимоячиси Жоффре Кондогбия трансфери бўйича, музокараларни бошлашга тайёргарлик кўрмоқда, дея хабар берди Gols Media.

ЖАР терма жамоаси футболчисининг трансфер нархи 25 млн еврога баҳоланмоқда.

Аввалроқ, "Валенсия" клубида инқироз юзага келгани ва бир қатор асосий футболчиларини трансферга қўйиши ҳақида маълумот берилганди.

27 ёшли Кондогбия ўтган мавсум Ла Лигада 27 та учрашув ўтказиб, битта гол урди ва яна битта голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!