ПСЖ ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи бўлганлар орасига яна 2 та гранд клуб қўшилди

  • 10 май, 2020, 11:27
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ ҳимоячиси Тома Менье учун яна 2 та клуб курашга қўшилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 28 ёшли бельгиялик футболчини "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" ҳам ўз сафида кўрмоқчи. Бунгача эса, унга "Тоттенхэм" ва "Боруссия" Дортмунд ҳам харидор экани маълум қилинган эди.

Таъкидлаш керакки, Меньенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва у янги жамоасига эркин агент сифатида текинга бориб қўшилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!