ПСЖ Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди. Энди Мбаппе кетадими?

  • 10 март, 2023, 09:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ Чемпионлар лигасининг нимчорак финалида иккала учрашувда ҳам “Бавария”га ютқазиб қўйди. Жамоа энг нуфузли мусобақадан чиқиб кетганидан кейин Килиан Мбаппенинг клубдан кетиши ҳақидаги гаплар кўпайиб бормоқда.

Tecno

Бу масалага 24 ёшли ҳужумчининг ўзи ҳам муносабат билдирди.

- Келажагим ҳақида бош қотиряпманми? Йўқ, ҳозирча мен келажагим масаласида хотиржамман. Энди мен учун бу мавсумдаги ягона мақсад ички чемпионатда ғалаба қозониш. Кейин нима бўлишини вақт кўрсатади, - деди Килиан Мбаппе.

Мбаппе жорий мавсумда барча турнирларда 31 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 30 маротаба ишғол қилди ва саккиз марта ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!