ПСЖ Буффонга янги шартнома таклиф қилмайди

  • 10 апрель, 2019, 21:26
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италиялик машҳур дарвозабон Жанлуижи Буффон катта эҳтимол билан мавсумлар оралиғида ПСЖни тарк этади. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра парижликлар раҳбарияти ёзда шартномаси якунига етадиган 41 ёшли посбон билан келишувни узайтириш фикридан қайтишган. Гап шундаки, Буффоннинг сўнгги учрашувларда кўрсатаётган ўйинлари ПСЖ раҳбариятини ранжитган. Айниқса, унинг “Манчестер Юнайтед”га қарши бўлиб ўтган ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида йўл қўйган қўпол хатоларидан сўнг раҳбариятнинг дарвозабонга нисбатан фикри ўзгарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!