Профессионал боксчимиз ноҳақлик "қурбони"га айландими?

  • 14 октябрь, 2019, 11:32
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Кеча, Россиянинг Краснодар шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Биз учун аҳамиятли жиҳати унда 63.5 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз, профессионал бокс бўйича 66 кг вазн тоифасида Ўзбекистон чемпиони бўлган, Мухаммадсалим Сотволдиев навбатдаги жангини ўтказди. 

Tecno

Боксчимизни таъкидлашича ушбу жанг МДҲ  мамлакатлари ва Россия чемпионлик камари учун бўлган. Мухаммадсалим мезбон Радик Григорян билан 8 раундлик жангда ушбу титул учун жанг олиб борди. Афсуски, ҳакамларнинг шубҳали қарори билан ғалаба россиялик чармқўлқоп устасига тақдим этилган. Ваҳоланки, жанг мобайнида устунлик юртдошимиз тарафида бўлган.

Маълумот учун, Мухаммадсалим профессионал боксда 5 та жанг ўтказиб, 3 маротаба ғалаба қозонган, бир бора мағлубият ва битта дуранг қайд этган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!