
Пол Скоулз: "Мен Расмус Хойлундни янги Алан Ширер деб ўйлагандим"
"Манчестер Юнайтед" Европа лигаси ярим финалига йўл олди ва "Лион"ни икки учрашув натижасига кўра, 7:6 ҳисобида мағлуб этди (2:2, 5:4). Бироқ, Расмус Хойлунд мазкур босқичда гол ёки ассист билан ажралмаган.
Клуб афсонаси Пол Скоулз ҳужумчи ҳақида шундай фикр билдирди:
"Биз бу ҳақда анча вақтдан бери гаплашяпмиз. Унга ишонч ва бироз омад етишмаяпти. Кўп ҳолларда нотўғри позиция танлаяпти. Кўп марта ўз ярим майдонида кўриняпти, ёрдам беришга уринади ёки яхши позицияда туриб ҳам тўп ололмаяпти.
У келганида мен ўйлагандим: бизда янги Алан Ширер бор. Бу катта сўзлар, албатта. Лекин мен у кучли марказий ҳужумчи, жисмонан бақувват, ҳимоячилар ортга югура олади, деб ўйлагандим. Аммо унга ҳеч қандай тўп етказилмаяпти.
У нима кутишни билмайди, чунки МЮ ўйинида ҳеч қандай ритм йўқ. Бу жамоа унга мос услубда ўйнамаяпти".
Comments