Ўзбекистонлик футболчилар Тожикистон Кубогини қўлга киритдилар

  • 09 Dec 18:35
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бугун Тожикистон кубоги финали ўтказилди. Унда “Истиқлол” ҳамда “Хўжанд” жамоалари куч синашишди.

Tecno

Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Қўшимча бўлимларда “Хўжанд” клуби иккита гол урди. 108-дақиқада Ҳожибой Зиёев, 117-дақиқада эса Артём Сердюк томонидан киритилган голлар эвазига “Хўжанд” “Истиқлол”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

хўжанд

Хўжандликлар сафида уч нафар ўзбекистонлик футболчилар – Фирдавс Абдусалимов, Олимжон Каримов ва Самандар Очилов тўп суряпти. Финалда легионерларимиз майдонга тушишди ва “Хўжанд”нинг ғалабасига ўз ҳиссаларини қўшди.

Эслатиб ўтамиз, “Хўжанд” клуби 1997\1998, 2002, 2008 ва 2017 йилларда ҳам Тожикистон кубогини қўлга киритган.

Comments

You must be logged in to commet!