CHERY AUTO

Хабарингиз бор, бугун 21:00 да миллий терма жамоамиз Бирлашган Араб Амирликларига қарши мустақиллик йилларимиздаги энг муҳим баҳсда майдонга тушади. 
 
Кўряпмиз, Амирликлар ўйинни ютиш учун ҳар нарса қилишмоқда. Аэропортдаги ҳолат, допинг текшируви, энг кичик стадион ва ҳоказо. Лекин биз бунга чуқур кирмаймиз. Аксинча, шу вазиятлардан бироз чалғиган ҳолда, баҳснинг тактик унсурларига бир қур кўз югуртирган бўламиз. 
 
Нега айнан билим ва тажриба? 
 
Билим — Абдуқодир Ҳусанов. 
 
Табиийки, футболчи дунёнинг энг тўп клубида, энг тўп мураббий қўлида фаолият юритар экан, футбол билими ва савияси юқори даражада ва янада юқорилаб боради. Балки, терма жамоамиздаги энг футбол илми баланди Ҳусанов бўлса ажабмас. Аммо ҳар қанча мақтасак ҳам у эндигина 21 ёш, холос. 
 
Бизга энг муҳим баҳсда ҳимоядаги етакчилик масаласида билим кўпроқ керакми ёки тажрибами? 
 
Кўпчилик тажриба, деб жавоб берди тўғрими? 
 
Тажриба — Ислом Тўхтахўжаев. 
 
35 ёшли ҳимоячимиз икки ўйиндан бирида майдонга туширилса, 5 та жаҳон чемпионати саралашида қатнашган илк футболчига айланади. Миллий жамоадаги энг "насиҳатгўй" футболчи. Формаси ҳам ёмонмас. Мавсумда 2 та гол 3 та ассисти бор. Керак вақтда ҳужумда ҳам нафи тегиши мумкин. Агар Темур Кападзе уни 23 талик қайдномага киритмаса, фақат машғулот ва ўйин олдидан футболчиларга тажрибасини улашиш мақсадида олиб кетган бўлади. Хайрулла Ҳамидов қайсидир шарҳда "юрак сезди, Даврон" дея айтганидек, юрак сезяптики, Ислом ўйин протоколидан ўрин олса, асосий таркибда рақибга мураббий "сюрприз"и сифатида кўрилиб майдонга чиқади. Шахсан мен негадир шунақа ўйлаяпман. 
 
Таркиб қандай кўринишда бўлади? 
 
Юқоридаги прогнозлардан Ҳусановнинг ўрнига Тўхтахўжаев бошланғич таркибда ўйнайди, деб ўйламанг. Мураббий ўзига-ўзи душман эмаски, энг билимли ҳамда савияли футболчисини захирада олиб қолгани. Шунчаки, ҳимоядаги учликда марказда Ислом, қанотлардан бирида Абдуқодир ҳаракат қилса керак. Кўрдикки, ҳимоянинг энг марказида легионеримизда баъзи ноқулайликлар сезилди. "Сити" футболчиси терма жамоадаги энг ёмон ўйинларини айнан шу позицияда ўтказгани ҳам буни исботлайди. Абдуқодир асосан учталик ҳимоянинг қанотларида ҳаракатланган ва шунга мослашган. Шу сабабли, у ерда ўзини қулай ҳис қилади. Охирги ҳимоячи энг тажрибалиси бўлиши керак, деган ёзилмаган қоида ҳам бор. Яна ўйин вазиятларида кўрсак, ҳаводаги бирга-бир курашларга асосан марказдаги ҳимоячи чиқарилади ва қолган икки ҳимоячи уни "страховка" қилади. Ҳусанов ўзининг 32/км соат тезлиги билан курашда енгилган шеригини ёпа олади. Бизда сўнгги икки баҳсда шунда муаммо кузатилди. Чунки Абдуқодир ҳимоянинг энг марказида ҳаракатланди ва лонг болларда ҳужумчи билан курашишга мажбур бўлди. Бу "легенда"мизнинг энг кучли жиҳати эмас. Масалан, АПЛда 49% ҳаводаги узатмаларда ғалаба қозонган. Қўшимчасига, уни ортидан ёрдам беришда ҳам муаммолар кузатилди. Буни Эрон билан ўйиндаги 2-голда ҳам кўришимиз мумкин. Шу боисдан, бу борада сал бўлса ҳам тажрибалироқ ҳимоячини синаб кўрган мақсадга мувофиқ. 
 
Юқоридаги таҳлилдан келиб чиққан ҳолда бугунги таркибни тахмин қилиб кўрамиз. 
 
Ўткир Юсупов 
 
Алиқулов Тўхтахўжаев Ҳусанов 

Алижонов Сайфиев 
 
Ҳамробеков Шукуров 
 
Файзуллаев Машарипов Шомуродов 
 
Нима бўлган тақдирда ҳам, мақсадимизга эришсак бас. 

Tecno

 

Яҳёхон Ғаниев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!