Асосий мазмунга ўтиш

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Россияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

  • Изоҳлар: 0
  • Футбол

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар беришича, Фабио Каннаваро шогирдлари Россия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув 12 ноябрь куни «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, "оқ бўрилар" сўнгги ФИФА кунлари доирасида учта ўртоқлик учрашувини ўтказди. Жамоа Эронни 3:1, Сурияни эса 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Жанубий Кореяга қарши сафардаги баҳсда эса 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ