Асосий мазмунга ўтиш

Ўзбекистон стол тенниси федерациясига янги раис сайланди

Шерзод Қудбиев федерациянинг янги раиси бўлди.

Бугун Ўзбекистон Олимпия қўмитаси биносида Ўзбекистон стол тенниси федерациясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кун тартибидан федерация раиси Саида Махмудованинг бошқа лавозимга ўтиши тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш ва Ўзбекистон стол тенниси федерациясига янги раисни сайлаш, шунигдек бошқа масалалар ўрин олди.

Янги раис номзодлигига Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев қўйилди ва йиғилиш иштирокчилари бир овоздан унинг номзодини тасдиқлашди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ