Ўзбекистон футзал терма жамоаси қийин ғалабага эришди

BEPUL PROPAN

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғиз Республикасига қарши иккинчи ҳалқаро ўртоқлик ўйини ўтказди.

Тошкентдаги "Юнусобод" спорт мажмуасида кечган баҳсда ҳамюртларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Терма жамоамиздан голларга Илҳом Ҳамроев (9), Музаффар Аҳаджонов (13) муаллифлик қилган бўлса, меҳмонлардан Муҳаммед Аскарбеков (15)дарвозамизни ишғол қилди. 

Томонларнинг дастлабки тўқнашувида (кеча) вакилларимиз 4:2 ҳисобида зафар қучганди.

Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси 2:1

Голлар: Илҳом Ҳамроев 9, Музаффар Аҳаджонов 13 - Муҳаммед Аскарбеков 15

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!