Асосий мазмунга ўтиш

Ўзбекистон Формула-1 пойгаларини ўтказишга қизиқмоқда

Ўзбекистон ҳукумати мамлакат ҳудудида Формула-1 босқичини ташкил этишдан манфаатдор, деб ёзмоқда британиялик журналист Жо Сейвуд шахсий блогида.

Шарҳловчининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон вакили Сингапурнинг ўтган Гран-присида "қироллик пойгалари"ни ўтказиш имкониятини муҳокама қилиш учун паддокда пайдо бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Формула-1 босқичларини ўтказаётган Осиё давлатлари қаторига Баҳрайн, Хитой, Япония, Саудия Арабистони, Озарбайжон, Сингапур, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) киради.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ