
Ўзбекистон - Қатар беллашуви учун чипталар сотувининг қачон бошланиши эълон қилинди
Ўзбекистон - Қатар терма жамоалари ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг саралаш ўйини учун ЭЛЕКТРОН чипталарни сотиб олиш имкони бўлмайди.
Чипталар 3 июндан бошлаб фақат офлайн тарзда қуйидаги кассаларда сотилади:
1) "Бунёдкор" стадиони (Ғофур Ғулом номидаги сайилгоҳ томонида, иккинчи касса "Чилонзор" метро бекати ёнида)
10:00-20:00
2) "Пахтакор" стадиони (Алишер Навоий номидаги Кинопалаcе, (Панорама) томонида жойлашган)
10:00-20:00
3) "Ҳумо Arena"
10:00-20:00
Бу қарор Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ва ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда қабул қилинган.
Ушбу чора чайқовчилар фаолияти ва электрон чипталарни сохталаштириш ҳолатларининг олдини олиш учун зарурдир.
Iticket.uz матбуот хизмати.
Фикрлар