
Овора бўлма, барибир Ҳусановнинг ўрнини ололмайсан!
“Манчестер Сити”да бош мураббий Хосеп Гвардиола кутган вазият юзага келди. Яъни, майдондаги ҳар бир позицияда ўйнаш мақсадида бошланғич таркибга кириш учун бир неча футболчи ўзаро рақобатлаша бошлади.
Кўпчиликни “Манчестер Сити”нинг энг нозик нуқтаси – ўнг қанот ҳимоясидаги вазият қизиқтирмоқда. Аввалига Жоау Канселу, январь ойида Кайл Уокер кетганидан кейин бу позиция ҳақиқий бошоғриғига айланди.
Ҳозир бу позицияга уч даъвогар – Абдуқодир Ҳусанов, Матеуш Нуньеш ва Рико Льюис бор. Англия футболини ёритиб келаётган йирик манбалар “Манчестер Сити” таркибини таҳлил қилиш жараёнида ўнг қанот ҳимоясидаги вазиятга ойдинлик киритди. Бу позицияда мунтазам ўйнашга Ҳусанов асосий даъвогар эканини инобатга олиб, sports.uz портали ушбу мақолани ўз ўқувчилари эътиборига ҳақола қилади.
- Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” ҳимоя чизиғида ўнг қанотни ўзиники қилиб олган бир паллада жароҳат олиб, сафдан чиқди. “Арсенал” билан “Эмирейтс” аренасида бўлган учрашувда ёш ҳимоячининг оёғи шикастланди. Дуранг билан (1:1) якунланган ўша баҳснинг иккинчи бўлимида ўзбек футболчиси ўрнини Матеуш Нунбеш эгаллади. Лондондаги баҳсда вазифаларини тўғри бажарган португалиялик футболчи “Бёрнли” ва “Брентфорд”га қарши кейинги икки учрашувда ҳам яхши ўйнади.
Ҳусановнинг жароҳати туфайли Нуньеш ўнг қанот ҳимоячиси ўрнида ўйнаш имконига эга бўлди. Охирги иккита ўйинда мустаҳкам ҳимояланиш билан бирга ҳужумларда фаол иштирок этди ва “Брентфорд” дарвозасини ишғол қилишни ҳам уддалади.
Шунга қарамай, Нуньешга барқарорлик етишмайди. Унинг асосий камчилиги муҳим учрашувларда қўпол хато қилади ва кўпинча, концентрацияни йўқотиб қўяди. Бу жамоага қимматга тушгани ўтган мавсумда бир неча бор кўринди. Агар португалиялик футболчи сўнгги икки ўйиндагидек ишончли ўйнаса, “Сити” учун керакли ўйинчи даражасига кўтарилади.
Биз экспертларнинг фикримизча, барибир ўнг қанот ҳимояси Абдуқодир Ҳусановга тегишли. Асли марказий ҳимоячи бўлган ўзбек легионери бундан кейин ўнг қанотда асосий фигурага айландиган кўринади. Матеуш Нуньеш эса, Хосеп Гвардиолага Абдуқодир Ҳусановга дам бериш керак бўлган вазиятда ёки рақиб ўйинидан келиб чиқиб, ўнг қанотдан ҳужум уюштириш эҳтиёжи пайдо бўлган паллада ротация ўйинчиси сифатида керак бўлади холос. Шунда ҳам, Матеуш имкон берилган пайтда ҳимояни мустаҳкам ушлаш баробарида ҳужумда самарали ўйнаши талаб этилади, - деб ёзмоқда esteemedkompany.com сайти эксперти Адам Марретт.
Яна бир манба – cityxtra.co.uk сайти мутахассислари ҳам “Манчестер Сити” имкониятлари таҳлил қилинган материалида Абдуқодир Ҳусанов масаласига алоҳида тўхталди.
- Спорт директори Уго Виана олдида январь ойидаги трансферлар даврида “Манчестер Сити”нинг асосий муаммосини ечиб бериш масаласи турибди. Клуб раҳбарлари орасида ўнг қанот ҳимоячиси позицияси кўп муҳокама қилинмоқда. Хосеп Гвардиола вақтинчалик ечимларни қўллаш орқали вазиятдан чиқиб келяпти.
Жоау Канселу ва Кайл Уокердан кейин жамоада асли амплуаси ўнг қанот ҳимоячиси бўлган ўйинчи қолмади. Ёзда бу позицияни ёпиш учун “Интер”дан Дензел Дюмфрис ва “Ньюкасл”дан Тино Ливраментони олиш масаласи кўриб чиқилди.
Клуб бу жойда ўйнаб келган Рико Льюис ва Матеуш Нуньешга тушаётган босимни камайтиришга уринди. Айниқса, ўнг қанотда Абдуқодир Ҳусановнинг пайдо бўлиши вазиятни кескин ўзгартириб юборди. Ўзбек футболчисининг кетма-кет бир неча учрашувда ўнг қанот ҳимоячиси вазифасини юқори даражада уддалаги Хосеп Гвардиоланинг олқишларига саюбаб бўлди. Афсуски, унинг кутилмаганда жароҳатга йўлиққани қўшимча муаммоларни келтириб чиқарди.
Таниқли экспертлардан Жек Гоганнинг маълум қилишича, “Манчестер Сити” ўнг қанот ҳимоячиси трансферини амалга ошириш учун Абдуқодир Ҳусановнинг жароҳатдан кейинги аҳволига қараб иш кўради. Агар 21 ёшли ҳимоячи халқаро танаффусдан кейин майдонга тушганида юқори спорт формасини намойиш қилса, “шаҳарликлар” ўнг қанотга янги ҳимоячи олиш масаласини камида келаси ёзгача қолдиради.
“Манчестер Сити” фанатлари ўнг қанот ҳимоясида Абдуқодир Ҳусановнинг ўйнашини кутмоқда. Рико Льюис ва Матуш Нуньеш эса, ротация ўйинчилари сифатида зарур пайтда ўзбек футболчисининг ўрнига майдонга тушиши мумкин, - деб ёзди cityxtra.co.uk сайти мутахассиси Фредди Пай.
Таъкидлаш жоизки, Абдуқодир Ҳусанов 5 октябрга қадар сафга қайтиши кутилган эди. Бироқ, даволаниш муддати чўзилди. Шу боис, ҳимоячимиз Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббий Фабио Каннаваро бошқараётган йиғинига кела олмади.
Абдуқодир Ҳусанов ФИФА кунлари муносабати билан эълон қилинган халқаро танаффус якунланганидан кейин, яъни 18 октябрь куни Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида “Эвертон” билан бўладиган баҳс олдидан сафга қўшилиши кутиляпти.
Ўзбекистон ягоналигича қолди: Биз кутган яна бир терма жамоа жаҳон чемпионатига чиқолмади
Ҳусанов “Манчестер Сити”да ўзгариш ясади
Ўзбекистон ва Уругвай учрашуви ҳисоби олдиндан айтилди
Ўзбекистонга қарши саф тортадиган Уругвай нимаси билан кучли?
Ҳусанов машҳур футболчининг мундиалга йўлини тўсиб қўйди
Фикрлар