Оскар Бобб: "Ҳали ўзимни асосий таркиб ўйинчиси деб ҳисобламайман"
"Манчестер Сити"нинг 22 ёшли норвегиялик вингери Оскар Бобб жамоадаги роли ҳақида фикр билдирди. У жорий мавсум Англия Премьер-лигасининг дастлабки уч учрашувида асосий таркибда майдонга тушди.
"Ҳали эрта ўзимни асосий таркиб ўйинчиси деб айтишга. Мен ўйнайдиган позицияда бир неча футболчи жароҳат олди. Шунинг учун менга ҳеч нарса кафолатланмаган. Ўзимни бу ўрин эгаси деб ҳисобламайман", — деди Бобб "Sport Witness" нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Англия чемпионатининг бу мавсумдаги баҳсларида у ҳозиргача 3 та ўйинда иштирок этиб, 1 та голли узатма қайд этди.



Фикрлар