Ўрунов: Буни ёшлигимдан орзу қилар эдим

  • 06 Oct 11:00
  • Javokhir Azimov
  • 1
  • Football
BEPUL PROPAN

"Спартак" клубида ҳаракат қилаётган Остон Ўрунов ҳам миллий терма жамоа йиғинига жалб қилинган эди. ЎФА матбуот хизмати Ўрунов билан уюштирилган интервьюни эълон қилди.

"Миллий терма жамоа сафида ўйнаб, юртимиз ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшишни ёшлигимдан орзу қилар эдим. Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров каби футболчиларнинг ўйинларини кўриб, терма жамоада ўйнашни хоҳлардим. Худога шукр, ҳозир улар билан бирга машғулот ўтказиш насиб қилмоқда.

Эрон Осиёдаги етакчи жамоалардан бири. Шунга қарамай, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. "Спартак"да муҳит аъло даражада. Мени янги жамоадошларим ва мураббий яхши кутиб олди. Улар миллий терма жамоадан чақирув олганимни эшитгач, хурсанд бўлди ва менга омад тилаб, хайрлашди", - деди Ўрунов.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Liverpool fan
06/10/2020 18:41
Орзу хам расво болди хозирча
Травма олиб