Олег Зотеев: "Операция яхши ўтди"

CHERY AUTO

"Андижон"нинг тажрибали футболчиларидан бири Олег Зотеев яқинда машғулотлардан бирида оёғидан жароҳат олгани сабабли Москвада операция қилдирди.

Tecno

Шу боисдан ҳозирда у жамоа билан бирга эмас. Биринчи навбатда унга соғлиқ тилаймиз ва айни пайтдаги ҳолати хусусида футболчи клуб матбуот хизматига қуйидагиларни айтди:

"Операция яхши ўтди. Муаммо йўқ, барчаси қониқарли. Тошкентга келдим. Фақат сафга қачон қайтишимни билмайман.

21 кун мобайнида деярли гипс ҳолатида бўламан. Шундан сўнг тикилган иплари ечилади. Шунга қараб яна билинади. Яна бир маротаба МРТ қилинади.

Албатта, иложи борича тезроқ қайтиб, жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан”, - дейди Зотеев.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!