ЎФА ҳамда ПФЛ қандай номинациялар бўйича йилнинг энг яхшиларини тақдирлаши маълум қилинди

  • 16 декабрь, 2019, 17:00
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳамда Профессионал Футбол Лигаси одатга кўра йил якунида йил футболчиси ва мураббийларини, шунингдек турли номинациялар бўйича лауреатларни аниқлаб келади. Бу йил ҳам кучлилар йил давомида овоз бериш йўли орқали аниқлаб борилди. 

Tecno

Энг яхшиларни аниқлаш ва уларни тақдирлаш маросими эса 24 декабрь куни Тошкентдаги “Зарафшон” залида ўтказилади. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди. Унда турли номинациялар бўйича йил лауреатлари, жумладан, Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи, Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси ва мураббийи, энг яхши аёл футболчи, энг яхши футзалчи, энг яхши ёш футболчи, энг чиройли гол, "Fair Play", энг яхши мухлислар жамоаси билан бир қаторда, футболга муносиб ҳисса қўшган бир қатор фидоийлар ҳам тақдирланиши кўзда тутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!