ОЧЛ. ОКМК сафарда "Ал Иттиҳод"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқич илк туридан ўрин олган "Ал Иттиҳод" - ОКМК учрашуви якунига етди. Унда мезбонлар йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Майдон эгалари сафида голларга Камара ва Ромариньо (дубль) муаллифлик қилди. Олмалиқликлар эса 1-турни голсиз якунлади.
Шу тариқа, "Ал Иттиҳод" 3 очко билан гуруҳда 1-поғонага чиқиб олди.
- 90+4'

Тугади. ОКМК дастлабки турда "Ал Иттиҳод"га 3:0 ҳисобида мағлуб бўлди!
 - 90'

Ҳакам учрашув иккинчи таймига 4 дақиқа вақт қўшиб берди.
 - 88'

Бахтиёр Қосимов сариқ карточка олди.
 - 84'

Гадоев ўрнига Акром Комилов майдонга тушди.
 - 83'
"Иттиҳод" сўнгги дақиқаларда яна ҳужумга ўтяпти.
 - 80'

Санжар Турсунов ўрнига Бахтиёр Қосимов майдонга тушди.
 - 79'

Гол муаллифи Камара ва Канте захирага олинди.
 - 76'
Ўйин давом этади.
 - 75'
Майдонда "Cooling break"!
 - 74'
Саудиялик футболчининг зарбаси ноаниқ кетди.
 - 71'

ОКМК таркибида икки ўзгариш. Миржаҳон Мираҳмадов ва Ойбек Рустамов майдонга тушди. Мартин Боаке ва Миржамол Қосимов захирага олинди.
 - 69'

Рақиблар бурчак зарбасига эга бўлди.
 - 66'
ОКМК тўпни ўзида назорат қилмоқда.
 - 63'
"Ал Иттиҳод" таркибида иккита ўзгариш рўй берди.
 - 61'
Майдон марказида Ғиёсовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
 - 58'
Ҳақназари Кантенинг оёқлари орасидан тўпни олиб ўтиб кетди.
 - 56'
"Ал Иттиҳод" энди қарши ҳужумларга эътибор қаратмоқда.
 - 53'
ОКМК иккинчи таймда анча ҳужумкор кўриняпти.
 - 50'
Ҳақназарининг зарбасидан сўнг рақиб ҳимоячиси ажойиб тарзда тўпни қайтарди.
 - 48'
Миржамол Қосимовнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
 - 46'

Иккинчи тайм бошланди.
 - 45+6'

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча 3:0 ҳисобида ютқазмоқдамиз.
 - 45+3'
Мезбонлар тўпни ўзида назорат қилиб турибди.
 - 45'

Биринчи бўлимга 6 дақиқа вақт қўшиб берилди.
 - 42'

3:0. Ромариньо 11 метрлик жарима зарбасида хатога йўл қўймади. Ҳисоб борган сари йириклашиб бормоқда:(
 - 40'

Афсус. Ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади.
 - 38'

ВАР ишга тушди. Ҳакам пенальти бор вазиятни кўриб чиқади.
 - 37'
Саудиялик футболчилар пенальти сўрашмоқда.
 - 34'
Ислом Тўхтахўжаев сал қолса битта голга сабабчи бўлиб қоларди. Эргашев хавфни бартараф этди.
 - 32'
Ўйин давом этади.
 - 31'
Учрашувда қисқа танаффус. Жамоалар сув ичиб олиши учун тўхталиш юзага келди.
 - 27'
Саудияликлар ҳимоямизни сочиб ташлади.
 - 23'
Хуршид Ғиёсов узун пасдан сўнг тўпни ўзига бўйсундира олмади.
 - 21'

Эхххх. Ботирали Эргашев дарвозасига устимиздан кулиб, гол урмоқчи бўлишди. Аммо Ботирали бир ўзи хавфни бартараф этди.
 - 19'

Аҳмадалиевнинг зарбасидан сўнг тўп рақиб ҳимоячисига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак зарбаси.
 - 15'

ГОЛ! Ромариньо жарима майдонидаги қўпол хатоларни кечирмади - 2:0.
 - 14'
Ҳамдаллаҳнинг зарбасидан сўнг Гадоев тўпни ўзига қабул қилиб олди. У майдонда ётибди.
 - 11'

ГОЛ! "Ал Иттиҳод" учрашувда ҳисобни очди. Гол муаллифи - Камара.
 - 10'
ОКМК тўп назоратига эгалик қилмоқда.
 - 7'
Ромариньо майдон марказида вакилларимизни доғда қолдириб кетди.
 - 4'
Фабиньо Рубен Санчесга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
 - 3'
Санжар Турсунов Н'Голо Кантени алдаб ўтиб кетди.
 - 2'
Мезбонлар учрашувни ҳужумкор бошлади.
 - 1'

Учрашувга старт берилди. ОКМК оқ, "Ал Иттиҳод" эса қора-сариқ рангли либосларда ҳаракат қилади.
 - *'
Жамоалар майдонга чиқиб келди.
 



Фикрлар