
ОЧЛ-2020: “Пахтакор” жойлашган гуруҳда 2-турдан кейинги вазият қандай?
Хабарингиз бор, кеча ОЧЛ-2020 “В” гуруҳида 2-тур учрашувлари ўтказилди.
Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Пахтакор” Тошкентда “Шаҳр Ходро” жамоасини йирик 3:0 ҳисобида таслим этди.
Азиз Ғаниев тўп тепаётган “Шабаб Ал Аҳли” эса ўз уйида амалдаги чемпион “Ал Ҳилол” дарвозасига биринчи бўлиб гол уришига қарамай, кейинчалик мағлубиятга учради – 1:2.
Ушбу квартетда 2-турдан сўнг тўплар фарқига кўра “Пахтакор” пешқадамлик қиляпти. Саудияликлар эса шунча очко жамғарган бўлишса-да, Арвеладзе шогирдларидан битта кам гол урганлиги боис иккинчи поғонани банд этишган. “Шабаб Ал Аҳли” ва “Шаҳр Ходро” икки мағлубият эвазига турнир жадвалининг қуйи қисмида бормоқда.
2-турдан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат:
№ |
Жамоалар |
Ў |
Ғ |
Д |
М |
О |
1 |
Пахтакор |
2 |
2 |
0 |
0 |
6 |
2 |
Ал Ҳилол |
2 |
2 |
0 |
0 |
6 |
3 |
Шабаб Ал Аҳли |
2 |
0 |
0 |
2 |
0 |
4 |
Шаҳр Ходро |
2 |
0 |
0 |
2 |
0 |
3-тур, 3 март
"Ал Ҳилол" - "Пахтакор"
"Шабаб Ал Аҳли" - "Шаҳр Ходро"
Фикрлар