"Ньюкасл" юлдузига нарх белгилади

CHERY AUTO

"Ньюкасл" ўз ҳужумчиси Александр Исакга нарх белгилади.

Tecno

Журналист Люк Эдвардснинг хабар беришича, "Ньюкасл" Исак бўйича музокараларни бошлаши учун клубга камида 175,5 миллион евро таклиф қилиниши керак. Шу билан бирга, манбага кўра, ҳозирча "қарғалар" ва "Ливерпуль" ўртасида ҳеч қандай алоқа бўлмаган — ҳаттоки норасмий мулоқот ҳам бўлиб ўтмаган.

Жорий мавсумда 25 ёшли Исак барча мусобақаларда 42 та ўйинда қатнашиб, 27 та гол урди ва 6 та голли пас берди.

Transfermarkt порталининг маълумотига кўра, швед ҳужумчисининг бозор баҳоси 120 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!