
Неймар жамоа танлашда бир қарорга келди
Неймар кейинги пайтда француз матбуоти ва парижлик мухлисларнинг танқидларига нишон бўлмоқда.
ПСЖ раҳбарияти ҳам бир неча маротаба бразилиялик юлдузни сотиб юборишга уринди. Келаси ёз ҳам бу масала яна кўтарилади.
Get French Football News нашри 31 ёшли ҳужумчи ПСЖдан ҳеч қаёққа кетмасликка қарор қилгани ҳақида ёзмода. Неймар шартномаси тугагунича, яъни 2025 йилнинг ёзигача ПСЖ шарафини ҳимоя қилмоқчи.
2017 йили “Барселона”дан рекорд сумма – 222 миллион еврога трансфер қилинган Неймар йилига 50 миллион еврога яқин маош олади. Унинг талабларини қондирадиган жамоалар кўп эмас.
Фикрлар