
"Навбаҳор" Ўзбекистон кубогини йирик ғалаба билан бошлади
"Навбаҳор" Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқич илк турида "Оқ-тепа" билан куч синашди. Намангандаги беллашувда мезбонлар зафар қучишди.
Биринчи бўлимда мезбонлар тошкентликлар дарвозасига йўл топа олмади. Танаффусдан сўнг эса "лочинлар" 3 бор рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Натижада "Навбаҳор" ўз ҳисобига 3 очко ёздириб қўйди.
Ўзбекистон Кубоги
"D" гуруҳи. 1-тур
"НАВБАҲОР" - "ОҚ-ТЕПА" 3:0
Голлар: Эҳсони Паншанбе (60), Забиҳилло Ўринбоев (69), Аббосжон Ғуломов (79).
Фикрлар