
"Наполи" "Реал"нинг 3 нафар футболчисига қизиқиб қолди
"Наполи" клуби "Реал" Мадриднинг 3 нафар футболчисига қизиқиб қолди. Бу ҳақда Il Matino нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра неаполликлар ёзда ҳимоячи Марсело ва ярим ҳимоячилар Иско ҳамда Каземироларни сотиб олишга уруниб кўришади. “Наполи” бош мураббийи Карло Анчелотти келаси мавсум А Серия чемпионлиги учун курашадиган таркибни шакллантирмоқчи.
Аммо, юқорида номлари тилга олинган футболчиларни қўлга киритиш уларга осон бўлмаслиги аниқ. Чунки, Зинедин Зидан яна “Реал”га қайтгач ушбу футболчиларни таркибда олиб қолмоқчи.
Фикрлар